Қирқ қиз.

ПискентКўча номи: Кўлота.

Қирқ қиз.

Пискент туманининг диққатга сазовор жойларидан бири бу “Қирққиз” зиёратгоҳидир. Унинг келиб чиқиш тарихи ҳақида халқимиз орасида бир неча ривоятлар талқин қилинади. “Қирққиз” зиёратгоҳи-булоқлар бўлиб, қирқ ердан сув оқиб чиқиб, каттагина кўл ҳосил бўлган. Шуниси ажабланарки, қирқ булоқ сувининг таъми бир бирига ўхшамайди. Ҳар бир булоқ суви бир касалга даъво хисобланади. Бири нафас қисишни даволаса, бири ошқозон касалига даъво. “Қирққизбулоқ” булоқлари олимлар томонидан ўрганилган ва бу ҳақда бир қанча рисола битилган. “Қирққиз” зиёратгоҳида йилнинг ҳамма фаслида ҳам зиёратчилар аримайди. Улар пок ният билан, ихлос билан келишади. Бу ернинг ҳавоси, булоқ суви, балиқлари, тошлари, дарахти, унинг ҳар бир япроғи, тоза ҳавоси танга даво. “Қирққизбулоқ” сувлари ниҳоятда шифоли, минералларга бой, муздек булоқ суви ёзнинг иссиқ кунлари ҳам +17С ҳароратда бўлади. Ихлос билан келган зиёратчилар шифобахш сувни ичишиб, дардларига даво топадилар.

Тарихий жойлар

Наш родной край полон истории !