Ҳозирги кунда зиёратгоҳ Хасти Бузрук номи билан аталади. Хасти Бузрук сўзи “Ҳаст”-ҳазрат, “бузрук”-туя яъни “туяда келган ҳазрат” маъносини англатади. Ривоятларга кўра 1150 йилларда бу ерга бир ҳазрат туя миниб келган, шу ерга келганида туяси ўлиб қолган ва ҳазрат шу жойда яшаб қолиб кетган экан. Ориф хожи ота Обидов томонидан илмий асосланган манбага кўра туяга келган ҳазратнинг ота-боболари Ахмад Яссавийнинг ҳалифаси бўлган Шодмалик отанинг авлодига бориб тақалади. 1230 йилларда бу ерга мадраса ва мезона ёдгорликлари кўйилган. Олимларнинг 1970 йиллардаги илмий текширишларига кўра Хасти Бузрук зиёратгоҳидан кучли етти хил нур таралиб туриши ва бу нурларнинг ичида энг кучлиси “Сариқ нур” эканлиги аниқланган. Шу сабабли мозорнинг номи Сариқ мозор-яъни “Сармозор” деб ҳам аталган. Бугунги кунда бу жойни номи халқ тилида уч хил аталади. Улар “Хасти Бузрук”, “Лайлак уя” ва “Сармозор” номларидир.
Наш родной край полон истории !