Заркент ота зиёратгохи.

ПаркентКўча номи: Ғунча.

Заркент ота зиёратгохи.

“Заркент ота” зиёратгоҳи-1963 йил Чотқол-Қурама археологик отряди тамонидан ўрганилиб, қадимги шаҳристон ҳудуди VII-XIII асрларга оид эканлиги аниқланган. Бу ерда Заркент ота қабри жойлашган бўлиб, авлиё бобонинг асл исми Жаъфар ибн Ҳусайн Саййид Баттол Ғозий бўлиб, Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг издошларидан бири бўлган . Ўзининг одиллиги ва енгилмаслиги билан афсонага айланган шахс. Заркент ота VII-IX асрларда яшаб, харбий қўмондон ва қутб-ул-ақтоб даражасидаги тасаввуф намоёндасидир. Ривоятга кўра Заркент қишлоғида бўлган жангда Саййид Жаъфар Ғозий душманларни енгиб, ғойиб бўлган. Дунёда Саййид Жаъфар Ғозийнинг еттита қадамжоси бор. Заркент қишлоғидаги қадамжо энг улуғ қадамжолардан бири ҳисобланади. Абдулмуктафи аш-Шомий “Жангномаи Саййид Баттол Ғозий” 1913 йил, Menakibi Gazavati Sultan Seyyid Battal Faziy. Istanbul, 1317, Battal Gazi (v.122/740) Islam ansiklopedisi. Cild.5. Istanbul, 1992. 206b. Бақроий, “Баттолнома” 1969 й., Canard M. “Delhemma Sayyid Battal et, Omar al-No’man”, Byzantion, XII, Bruxelles 1937,s.186 ва бошқалар). Зиёратгоҳнинг булоқ суви соф ва шифобахшлиги билан ажралиб туради. Таркибида олтин ва кумуш унсурлари аниқланган.

Тарихий жойлар

Наш родной край полон истории !