Пайғамбар ота зиёратгоҳи Оҳангарон туманида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳолининг таъкидлашига кўра, унинг асл исми Жиржис бўлган. Уни худонинг элчиси, пайғамбарлар қаторида ёд этишган. Ривоят қилишларича, у “Худо битта, унинг кучи беҳисобдир”,- бу дунёдаги барча нарсалар муҳаббат ёғдуси билан яратилгани, ҳар бир жонзот дунёнинг бир бўлаги эканини таъкидлаган. Душманлар Устозни олти марта ўлдиришган, лекин фаришталар унинг танасини Арашанбобо кўлига олиб кетишган. Бу ерда Жиржисни аввал совуқ сувда, кейин иссиқ сувда чўмилтиришган. Шундан сўнг яна ота ҳаётга қайтаверган. Еттинчи мартасида Жиржис ота Оллоҳнинг ёнига бориб, жонини олишини сўраган. Худо унинг илтимосини рад этмаган. Жиржис ота вафот этган ерда мақбара курилган. Зиёратгоҳ ичи икки хонадан иборат. Пайгамбар отанинг 9 метрли қабри жойлаштирилган. Атрофи манзарали дарахтлар билан қопланган. Зиёратгоҳ 2000 йил қайта таъмирланиб, фойдаланиш учун топширилган.
Наш родной край полон истории !
Буюк ипак йўлининг асосий тармоқларидан бирида (бугунги кунда Тошкент–Оҳангарон трассаси) жойл...
Арашан бобо Охангарон тумани ва Наманган вилоятининг Поп тумани ўртасида тоғда жойлашган бўлиб, уч авлиёнин...
Зиёратгоҳ Қорахитой қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тут қишлоғида жойлашган. Тошда қолган оёқ изини маҳа...
Пайғамбар ота зиёратгоҳи Оҳангарон туманида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳолининг таъкидлашига кўра, унинг а...