Обидлик (Облиқ) шаҳристон

АнгренКўча номи: Булоқбоши

Обидлик (Облиқ) шаҳристон

Маълумки, Облиқ қадимги даврларда Обрлиғ номи билан аталган. 1927 йилда Облиқдаги гидрометеорологик постда техник ходим бўлиб ишлаган И.А.Анбоев Облиқ қўрғони ҳудудидан иккита жездан ясалган камон ўқ ёйининг учини топган ва унинг ёшини аниқлаш учун археолог М.Е.Массонга топширган. М.Е.Массон уларнинг ёши милоддан аввалги VIII-VI асрларга мансублигини аниқлаган. Облиқдаги мадраса- 1913-1952 йиллар давомида фаолият олиб борган. Ушбу илоҳиёт масканида 50 нафар талабалар таълим олган. Облиқ мадарасасида Бухоро мадрасасида таълим олган Абдумалик домла мударрисик қилган. Сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган большевикларнинг динга қарши кенг қамровли кураши натижасида кўп сонли мусулмон олимлар отиб ташланди, кўп қисми Сибирь ёки собиқ Иттифоқнинг бошқа минтақаларига сургун қилинди. 1920-1930 -йиллардан диний муассасаларнинг (мақбара, зиёратгоҳ, мадраса, масжид ва мактаблар) вақфлари тамомила тугатилиб, уларнинг ўзлари эса тамомила ёпиб қўйилди. Бинолари эса турар жойлар, омборхоналар, устахоналар ва ҳоказоларга айлантирилди. Совет мафкураси сабабли Облиқдаги мадраса ҳам фаолияти тугатилган. Облиқдаги масжидлар- Облиқ- Оҳангарон водийсида ўз ҳудудига эга бўлган макон бўлиб, XX аср охирларида бу ерда чор ҳукуматининг “волости” бўлган. Чегараси Эртош қишлоғидан Қайирма қишлоғигача (Ақча қишлоғига етмасдан) эди. Облиқда жами 24 масжид бўлганлигини ўзиёқ ушбу ҳудудни катта мавқега эга эканлигини билдиради.

Тарихий жойлар

Наш родной край полон истории !