Георгиевский черкови

Чирчиқ шаҳриКўча номи: Чирчиқ, просп. Алишер Навоий к

Георгиевский черкови

Ўзбекистон Республикасида 130 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Бу Марказий Осиё Республикалари ичида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шу сабабли, мустақилликнинг илк кунлариданоқ миллатлараро тотувлик, тенглик ва диний бағрикенглик масалалари давлат сиёсати даражасидаги муҳим стратегик йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 2239 та диний ташкилотлар ва 16 та диний конфессиялар ўз фаолятини олиб бормоқда. Мана шундай диний марказлардан бири Марказий Осиёда ягона бўлган Троицкий Георгий эркаклар монастри хисобланади (Троицкий Георгиевский мужской монастыр). Монастыр Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий-ижтимоий ҳамда маънавий салоҳияти юқори бўлган Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган. Монастрь Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик мероси рўйхатига киритилган.

1870 йилда кўчириб келтирилган руслар томонидан Троицкий қишлоғига асос солиниб, 1900 йилда Авлиё Георгий черкови очилди. Бу хозирги кунга қадар сақланиб қолган энг қадимий черковлардан биридир. 20-йилларда совет даврининг диний мафкураси сабабли монастрь фаолияти тугатилиб, 1944 йилда ибодатхона сифатида қайта очилди. Ибодатхона қошида Ўрта Осиёда биринчи ва ягона эркаклар монастри 1996 йилда очилган бўлиб, бугунги кунда 12 киши истиқомат қилади.

2012 йилда Авлиё Георгий черковида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. 2015 йилда монастрь учн янги қўнғироқлар сотиб олинди. 2015 йил 23 ноябрь куни Тошкент ва Ўрта Осиё Метрополити томонидан черковнинг 115-йиллиги нишонланиб, тадбирда монастрь аъзолари, епархия руҳонийлари ва Россиядан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг, шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳамда ҳомийларнинг кўмагида 2019 йил июл ойида Троицкий-Георгий монастрида кенг кўламли қайта қуриш бошланди. 2020 йил 19 март куни янгича кўринишдаги монастрнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Монастрда кутубхона, ўқув зали, анжуманлар хонаси ва ўқув зали ҳамда ташриф буюрган зиёратчилар учун меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилган.

Ўрта Осиёдаги ягона эркаклар монстри–Ўзбекистонда Русь Проваслав черкови ҳамда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда Русь проваслав черковига бўлган бундай эътибор Ўзбекистон ҳукуматининг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида амалга ошираётган ислоҳотларига яққол мисол бўла олади.

Тарихий жойлар

Наш родной край полон истории !