Кўҳна Зангиота меъморий ёдгорлик мажмуаси Тошкент вилояти Зангиота қабри ёнида 1396-1397 йилларда Амир Темур фармони билан барпо этилган. Бу мажмуа XII аср охири-XIII асрнинг биринчи ярмида яшаган ва халқ орасида Зангиота деб танилган машҳур сўфий Ойхожа (ёки Эмин бобо) қабри ёнида бунёд этилган.(1258 йилда вафот этган). Бу зот Хўжа Ахмад Яссавий таълимотининг издоши ҳамда Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота)нинг шогирди бўлган. Зангиота ислом динининг таниқли тарғиботчиси, мискин, хасталиклардан фориғ этадиган зот бўлган, шунингдек чўпонларнинг пири ҳисобланган. XIV-XIX асрларда шаклланган Зангиота мажмуаси уч ҳудуддан ташкил топган: ҳовуз ва айвончалардан иборат кенг боғ; Зангиота мақбарасини ўз ичига олган трапеция шаклидаги ҳовли ва унинг теварагида қурилган асосий иншоотлар; Зангиота, яъни Ойхўжа ибн Тожхўжа ва унинг умр йўлдоши Анбарбиби мақбараси ҳамда оила аъзолари ҳилхоналарини ўз ичига олган қўҳна қабристон. 1420 йилда Мирзо Улуғбек томонидан мақбарада таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Истиқлол йилларида Зангиота мажмуаси ҳудуди тубдан ободонлаштирилди, айрим иншоотлар таъмирланди. Ҳозирги вақтда ушбу мажмуа Тошкент вилоятидагина эмас, балки Марказий Осиёдаги энг йирик зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжолардан бирига айланган.
Наш родной край полон истории !
Кўҳна Зангиота меъморий ёдгорлик мажмуаси Тошкент вилояти Зангиота қабри ёнида 1396-1397 йилларда Амир Темур фа...