XVI-XVII асрларга оид тарихий ёдгорлик бўлиб, мақбара меъморий ечимига кўра, пештоқли-қуббали мақбара-хонақо шаклида бунёд этилган. Унда тўрт бурчак шаклидаги бино бўлиб, унинг катталиги 13,1х11,3 метр, баландлиги гумбази билан бирга 10,5 метрга тенг. Чотқол-Қурама археологик отряди томонидан 1963 йил ўрганилган. Халқона қарашларга кўра, ёдгорлик Заҳириддин Муҳаммад Бобур фармони билан бунёд этилган. Ёдгорлик китоба, арк, кошинларининг тузилиши, гумбаз ҳамда нимганж аралаш қурилган деворлар ёдгорликнинг Бобур замонасига тегишли эканлигидан далолат беради. Мақбара лой қоришма асосида пишиқ ғиштдан барпо этилган. Пештоқнинг равоқи ва бир қатламли сферогоник шаклдаги гумбази ганч қоришма билан қурилган. Бино тарзида ғишт асл ҳолида қолдирилган.Мақбаранинг ичлари сувоқ қилинган бўлиб, бир нечта сағана жойлаштирилган. Мақбарада 1963 йил таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Наш родной край полон истории !
XVI-XVII асрларга оид тарихий ёдгорлик бўлиб, мақбара меъморий ечимига кўра, пештоқли-қуббали мақбара-хонақо шак...